Тошкентдаги подстанцияда йирик ёнғин юз берди
Қутқарувчилар ёнғинни тезкорлик билан бартараф этишди

Тошкентнинг Олмазор туманидаги подстанция ҳудудида ёнғин юз берди, дея хабар бермоқда пойтахт ФВБ матбуот хизмати.
Кичик халқа йўли кўчасида жойлашган, подстанция ичида трансформатор ёнаётганлиги тўғрисида хабар тушган 1-июн куни соат 18:57 да келиб тушган.
Шунга кўра, қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 19:01 да етиб бориб, ёнғин 19:12 да қуршаб олиниб, соат 19:17 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмагани билдирилди.





