Тошкент аҳолисидан автомобилларни дарахтлар остида қолдирмаслик сўралди

Пойтахт аҳолиси кучли шамол ва чанг-тўзондан огоҳлантирилди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги фуқароларни кучли шамол ва чанг бўронидан огоҳлантирди.

Қайд этилишича, бугун кундуз куни Республиканинг айрим ҳудудлари, жумладан, Тошкент шаҳрида шамол тезлиги 12–15 м/с гача кучайиши ҳамда айрим ҳудудларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Шу муносабат билан пойтахт аҳолисидан эҳтиёт чораларига амал қилиш сўралди:

• зарурат бўлмаса, кучли шамол вақтида очиқ ҳудудларда қолмаслик;

• дарахтлар, реклама конструкциялари, электр симлари ва енгил қурилмалар яқинида турмаслик;

• автомобилларни дарахтлар ва мустаҳкамланмаган бошқа конструкциялар остида қолдирмаслик;

• чанг-тўзон вақтида имкон қадар деразаларни ёпиқ сақлаш тавсия этилади.

Ўзбекистон