Наманганда 23 ёшли йигит сойда чўкиб кетди

Фуқаро оила аъзолари билан Чодаксой дарёси бўйида дам олаётган бўлган, ҳозирда чўкиб кетган ёш йигитнинг жасадини қидириш ишлари олиб борилмоқда

Наманган вилояти Пап туманида ёш йигит чўкиб кетди, деб хабар берди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Маълумотларга кўра, воқеа 28 май куни содир бўлган. 23 ёшли йигит қариндошлари билан биргаликда Поп туманида жойлашган дам олиш масканига келиб, у ердан оқиб ўтувчи «Чодаксой» сойига чўмилиш мақсадида тушган.

Эҳтиётсизлиги оқибатида у сувда чўкиб кетиб, қайта чиқмаган. Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда, чўкиб кетган йигитни қидириб топиш ишлари амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон