Андижонда 19 ёшли йигит кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлди
Йигит оиладаги келишмовчиликлар сабабли кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлди

Ижтимоий тармоқларда Андижонда бир йигит кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вазият юзасидан вилоят ФВБ матбуот хизмати муносабат билдирди.
Ҳодиса 2 июнь куни «Ишчилар» маҳалласидаги Навоий кўчасида содир бўлган. Аниқлик киритилишича, 19 ёшли М. М. оиладаги келишмовчиликлар сабабли кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлган.
Воқеа жойига зудлик билан тергов-тезкор гуруҳи аъзолари чиқиб, бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ушбу кўнгилсиз ҳолатнинг олди олинган, — дейилади хабарда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.





