Малайзия элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунламоқда

Илҳам Туа бин Иллиас 2023 йилнинг июль ойидан буён дипломатик ваколатхонага раҳбарлик қилиб келаётган эди

Малайзия элчиси Илҳам Туа бин Иллиас Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунламоқда, деб хабар берилади Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовнинг Telegram-каналида.

Сўнгги йилларда давлатлар ўртасидаги сиёсий мулоқотлар, савдо-иқтисодий алоқалар, инвестициялар, таълим, туризм ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этилди.

Элчи жанобларининг мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссасини юксак баҳоланиб, унинг келгуси фаолиятига улкан муваффақиятлар тиланди.

Ўзбекистон