Наманганда яшаш хонадонида 500 тупдан ортиқ кўкнори етиштирган шахс аниқланди
Ҳозирда, тақиқланган экинларни етиштириш моддаси билан жиноят иши қўзғатилди

Наманган вилоятининг Чуст туманида кўкнор плантацияси аниқланди, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.
Қайд этилишича, 23 май куни ўтказилган тезкор тадбир давомида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари «Қайирма» маҳалласидаги хонадонни кўздан кечиришган.
Натижада, Маҳаллий турғун томорқасида кўкнор етиштираётгани маълум бўлиб, жами 517 туп бута аниқланади.
Жиноят кодексининг 270-моддаси 2-қисми (тақиқланган экинларни етиштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.





