Брюсселда пенсия ислоҳотига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди

Брюсселда 30 мингга яқин одам касаба уюшмалари чақириғи билан пенсия ислоҳотига қарши намойишларга чиқди, деб хабар бермоқда RTBF телеканали.

Акция Белгияда ислоҳотларга қарши бўлган ва ягона фронтга бирлашган турли касаба уюшма ташкилотлари чақириғи билан ўтказилган. Намойишчилар орасида тарқатилган варақаларда таъкидланишича, ҳукуматнинг давлат бюджетини тўғрилаш мақсадида режалаштирилган 3 миллиард евролик иқтисоди учун ишчилар тўлаши керак бўлади.

Касаба уюшмалари иш ташлашларга чақирмоқда. 13 январ кунги иш ташлашлар транспорт ҳамда жамоат хизмати соҳасида — чиқиндиларни йиғиш, почта жўнатмаларини етказиш, боғча ва таълим мактаблари фаолиятида узилишларга олиб келди.

Норозилик намойишлари Завентем ва Шарлеруа халқаро аэропортлари, темирйўл қатновлари ишига ҳам таъсир кўрсатган.

Аввалроқ, Руминияда сайлов натижаларини бекор қилишга қарши намойиш бўлгани ҳақда хабар берган эдик.

Жаҳон