Захарова Соловьёвнинг Арманистон ва Марказий Осиё ҳақидаги сўзларини унинг шахсий фикри деб атади

Телебошловчи Владимир Соловьёвнинг ташқи сиёсатга оид билдирган фикрлари Россиянинг расмий позицияси эмас, балки шахсий мулоҳазалардир. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова брифингда маълум қилди.

Бу иборалар диван аналитиклари томонидан очиқ-ойдин, провокацион кўринишда тақдим этилди ва деярли Россиянинг расмий позициясидек кўрсатилди. Бундай манипуляциялар билан шуғулланишга мутлақо йўл қўйиб бўлмайди, — деди Захарова.

Шу билан бирга, Захарова Москва сиёсатини баҳолашда расмий баёнотларга мурожаат қилишга чақирди.

Мамлакатимизни Жанубий Кавказ ва Марказий Осиё давлатлари халқлари билан тарихан қўшничилик, стратегик шериклик, иттифоқчилик, биродарона дўстлик ва ҳамкорлик муносабатлари боғлаб туради. Ўзаро ҳурмат ва ишончга асосланган дўст давлатлар раҳбарлари ўртасидаги яхши шахсий мулоқотлар алоқаларимизнинг изчил ривожланишининг кафолати бўлиб хизмат қилади, — деди у.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили бу журналистнинг фикри эканлигини таъкидлаб, бу фикр Soloviev Live хусусий каналида билдирилганини белгилаб ўтди. Захарова тўғридан-тўғри айтилган нутққа таянганини айтиб, бундай манипуляцияни қабул қилиб бўлмаслиги маълум қилди.

 

Жаҳон