Метрода туғилган чақалоқ ва унинг онаси метродан бутун умр бепул фойдаланади
Тошкентдаги Ғафур Ғулом метросида юз берган туғруқдан сўнг, метрополитен раҳбарияти аёл ва фарзандига метродан бутун умрлик бепул фойдаланиш ҳуқуқини беради.
Куни-кеча «Ғафур Ғулом» бекатида чақалоқнинг дунёга келиши ҳақида ҳабар берилган эди.
Тошкент метрополитени раҳбарияти ушбу унутилмас ҳолат муносабати билан онага ва туғилган фарзандига бутун умр бепул метродан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи махсус картани топшириши режалаштирилган, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, бу совға метро ходимлари фидойилиги ва инсонпарварлиги тимсоли бўлиб, пойтахт метрополитени тарихида алоҳида ўрин тутади.
Шунингдек, хизмат давомида огоҳлик ва жасорат намунасини кўрсатган навбатчи ходима Наима Махамаджонова ҳамда жараёнда иштирок этган бир қатор метро ходимлари Тошкент метрополитени раҳбарияти томонидан рағбатлантирилиши назарда тутилганлиги билдирилди.