Бухорода ҳайдовчи Cobalt’ни қасддан ЙПХ ходими устига ҳайдади

Бухоро вилоятининг Жондор туманида ҳайдовчи Cobalt’ни қасддан ЙПХ ходими устига ҳайдади. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Бу ҳақида ЙҲХХ расмий баёнот берди.

Mаълум қилишича, воқеа 28 январь куни соат 12:34 ларда содир бўлган. ЙПХ ходими қоидани бузиб, бошқа ҳаракат иштирокчиларига ҳалақит бериб тўхтаб турган Cobalt автомобили ҳайдовчисига ушбу қоидабузарлик учун маъмурий баённома расмийлаштирилишини маълум қилган.

Шундан сўнг ҳайдовчи ходимнинг қонуний талабини бажармасдан, унинг устига қасддан автомобилини бошқариб, уни уриб юборган ва ушбу йўналишида ҳаракатланиб келаётган Matiz билан тўқнашган.

Оқибатда ЙПХ ходими тан жароҳатлари олган, у шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Жондор тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи ушланган.

Бухоро