Ўзбекистонда 1 июль куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда 1 июль куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.

Хабарга кўра, республиканинг барча вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 24–26 даража, кундузи 36–38 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16–21 даража, кундузи 27–32 даража бўлади.

Янгиликлар