Шаҳидлар хиёбонида йигит-қизларнинг уятсиз хатти-ҳаракатлари олди олиниши учун «102» буткаси ўрнатилди
Тошкент шаҳридаги «Шаҳидлар хотираси» хиёбонида йигит-қизларнинг уятсиз хатти-ҳаракатларининг олдини олиш учун «102» буткаси ўрнатилди.
Сессияда бошқарма бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари Муродилла Аликариев бошқарма томонидан ўтган олти ой давомида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот бериб ўтди.
Таъкидланишича, Юнусобод тумани Шароф Рашидов кўчасида жойлашган Германия элчихонасининг орқа тарафидан оқиб ўтувчи Анҳор канали атрофларида фуқаролар чўмилиб, спиртли ичимлик истеъмол қилишининг олдини олиш бўйича ходимлар бириктирилиб, гуруҳлар куну тун жалб этилиб, тегишли чоралар кўрилган.
Шунингдек, Юнусобод туманидаги «Шаҳидлар хотираси» хиёбонида ўриндиқларда йигит-қизларнинг одоб-ахлоқ қоидаларига зид равишда уятсиз ҳаракатларни амалга ошираётгани юзасидан «102» буткаси ўрнатилиб, кунлик тартибда икки босқичда пиёда ва отлиқ патруль нарядлари хизматга жалб этилган.