Ўзбекистонда 19 май куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ўзбекистонда 19 май куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.
Хабарга кўра, республиканинг барча вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15–17 даража, кундузи 28–30 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, момақалдироқ пайтида баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8–13 даража, кундузи 17–22 даража бўлади.