Ўзбекистонда 20 май куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда 20 май куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.

Хабарга кўра, республиканинг барча вилоятларида  ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 12–15 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 16–18 даража, кундузи 28–30 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, вақти-вақти билан кучли бўлади. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, момақалдироқ пайтида баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10–15 даража, кундузи 17–22 даража бўлади.

Янгиликлар