Қашқадарёда «Gentra» 20 ёшли қизни уриб юборди
Қашқадарё вилояти Ички илар бошқармаси Қарши шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси видеоси бўйича маълумот берди.
Маълум қилинишича, 19 август куни соат 16:30 ларда фуқаро А.Д. ўзининг бошқарувида бўлган «Gentra» русумли автомашинасида Қарши шаҳар Ислом Каримов кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келиб, йўлнинг пиёдалар ўтиш йўлагидан, яъни йўлнинг чап томонидан ўнг томонига кесиб ўтаётган фуқаро Т.М.ни уриб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими суриштирувчиси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.