Ўзбекистонда 27 июль куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ўзбекистонда 27 июль куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.
Хабарга кўра, республиканинг барча вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади, куннинг иккинчи ярмида 10–12 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25–27 даража, кундузи 40–42 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20–25 даража, кундузи 30–35 даража бўлади.