Ўзбекистонда ҳафта охирида ҳарорат 45 даражагача кўтарилади

«Ўзгидромет» хизмати дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, текислик ҳудудлари бўйича бироз иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат тоғолди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кўпчилик вилоятларда кундузи 36–39 даражага етади. Шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 40–42 даражагача кўтарилади.

25 июнь кунидан Ўзбекистонга Туркманистондан жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши бошланади. Ҳаво ҳарорати кечаси 21–24 даража, кундузи 36–39 даража атрофида. Шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 42–44 даражагача бўлади. Якшанба куни ҳарорат фони кечаси 23–26 даражагача, кундузи 38–42 даражагача, шимол, жануб ва чўл ҳудудларда 43–45 даражагача кўтарилади.

Айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, баъзи жойларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Янгиликлар