Паризода Акобир Ашуркулович билан видео суратга олди

Юлдузлар биргаликда тушган видеороликни ижтимоий тармоқларда нашр этишди.

Таниқли ўзбек раққосаси Паризода мухлисларига юлдузли визажист Акобир Ашуркулович билан коллаборацияси ҳақида сўзлаб берди. Юлдузлар қиёфани ўзгартириш билан боғлиқ видеоролик суратга олишди.

Видеороликда юлдузлар кундалик кийимда туришганини, сўнгра миллий либосларда намоён бўлишганини кўриш мумкин.

«Агар худди шундай бўяниб, рақсга тушишни истасангиз, бизга мурожаат қилинг. Сиз рақсга тушишни яхши кўрасизми?» – деб ёзишди улар.

Жумладан, ижодкорларнинг нашри 2 мингдан ортиқ ҳайрат ва ҳавасга тўла изоҳлар йиғишга улгурди.

Шоу-бизнес