Бухорода фаолиятини тиклаган давлат боғчалари сони 200 дан ошди

Бухоро вилоятида пандемиядан сўнг фаолиятини қайта тиклаган давлат боғчалари сони 214 тага етди. Бу ҳақда вилоят мактабгача таълим бошқармаси ахборот хизмати «Tez News»га маълум қилди.

Фото: Бухоро вилоят мактабгача таълим бошқармаси ахборот хизмати

Хабарга кўра, 20 октябрь, сешанба куни вилоятнинг 6 та туман ҳамда шаҳарида 16 та давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти тикланиши режалаштирилган.

Таъкидланишича, вилоятда 19 октябрь ҳолатига кўра:

  • Бухоро шаҳрида 32 та;
  • Ғиждувон туманида 29 та;
  • Пешку туманида 28 та;
  • Бухоро туманида 25 та;
  • Жондор туманида 24 та;
  • Ромитан туманида 20 та;
  • Шофиркон туманида 11 та;
  • Вобкент туманида 10 та;
  • Когон туманида 7 та;
  • Қоракўл туманида 7 та;
  • Қоровулбозор туманида 4 та;
  • Олот туманида 3 та МТТ фаолияти тикланган.

Шунингдек, Когон шаҳрида барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари анъанавий иш фаолиятини бошлаган. Маълумот учун, давлат мактабгача таълим ташкилотларига маҳаллий кенгаш депутатларининг тегишли қарорига ва ҳудудий СЭОМ хулосасига асосан рухсат берилади.

Бундан аввал Самарқандда барча мактабларда ўқиш анъанавий шаклда бошлангани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар