Ўзбекистонда BYD автомашиналари ишлаб чиқарилади

Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўмитанинг 6-йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов ва Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитасининг сиёсий-ҳуқуқий комиссияси котиби Гуо Шенгкун ҳамраислигида умумий қиймати 1 млрд. долларга тенг 100 дан зиёд муҳим ҳужжатларни имзолаш тўғрисида келишувга эришилди.

Илон Маск бир неча йил олдин берган интервюсида BYD’нинг истиқболлари ҳақида нима деб ўйлайсиз деган саволга жавобан кулиб юборганди. Мана бугун Хитой автогигантининг табассум қилиш вақти келди. У Хитойда Теслани ортда қолдириб, 2025 йилга келиб биринчи ўринга кўтарилиш режаси билан капитализация бўйича дунёдаги уч йирик автомобил компаниясининг бирига айланди. Шунингдек, кечагина Ўзбекистонда BYDни ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисида битим имзоланди.

BYD савдосининг ўсиш суръати йилдан-йилга бир неча юз фоизни ташкил этмоқда ва энди Ўзбекистон нафақат янги энергия манбаларидаги автомобилларга глобал ўтишнинг иштирокчиси бўлиши, балки буни глобал лидер билан биргаликда амалга ошириши мумкин. Шундай қилиб, маҳаллий ишлаб чиқарувчи UzAuto нафақат илғор ишланмалар, балки юқори технологияли саноат ишлаб чиқаришини бошқаришнинг замонавий тамойиллари билан ҳам танишиш имкониятига эга бўлади.

Ушбу воқеа мамлакатимиз учун тарихий аҳамиятга эга. У тез ўсиб бораётган Leap Frog (оралиқ босқичларни четлаб ўтиб, кескин ўсиш) тамойили бўйича Ўзбекистон автомобилсозлик саноатининг ишлаб чиқариш ютуқларининг ривожланиши туфайли амалга оширилди. 2018 йилдан бери компания ишлаб чиқариш ҳажмини 3 баробар оширишга ва энг янги технологияларни жорий этиш ва энг замонавий автомобил моделларини тўлиқ циклда ишлаб чиқаришга эришди.

“Ўзавтосаноат” АЖ бошқарув раиси Шавкат Умурзаков ушбу воқеага изоҳ берар экан, қуйидагиларни алоҳида қайд этди:

“Дунёда R&D бўйича янги ҳамкоримиз билан таққосласа бўладиган заводлар кам. Ҳеч Шубҳа йўқки, бизда аллақачон янги BYD технологияларини ўзлаштириш учун мутахассислар ва иқтидорли ёшлар етарли. Автомобилсозлик саноатининг мултипликатив таъсирини ёдда тутиш керак: ҳисоб-китобларга кўра, автомобилсозликдаги битта иш ўрни турдош соҳаларда 7та иш ўрнини яратади. Ва бу рақам янги иш ўринларини яратишга келганда янада юқорига кўтарилади. UzAuto ва BYD алянси нафақат саноатни, балки умуман иқтисодиётни ривожлантиришнинг янги босқичи ҳисобланади»

Шуниси эътиборга лойиқки, BYD учун бу аслида чет элда ишлаб чиқаришни кенгайтиришнинг биринчи тажрибаси, шунинг учун хитойликлар шерик танлашга жуда эҳтиёткорлик билан ёндашган. Натижада, танлов бир неча йиллардан бери турғунлик ҳукм сураётган жаҳон автомобил бозори фонида рекорд даражадаги ўсиш суръатларини кўрсатаётган UzAuto’га келиб тўхтади. Бундан бир неча кун олдин Ўзбекистон автомобил заводи постсовет ҳудудининг етакчиси сифатида тан олинганлиги рамзий маънога эга.

UzAuto учун бундай улкан лойиҳани амалга ошириш натижаси Ўзбекистонда BYD автомобилларининг тўлиқ цикли (CKD: штамплаш, пайвандлаш, бўяш, йиғиш) ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўлади. Бундан ташқари, келишув шартлари маҳсулотларни маҳаллийлаштириш дастурини ўз ичига олади — кейинги босқичларда двигателлар, электродвигателлар, шунингдек автомобил аккумукяторлари учун батареялар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ташкил этилади.

Жорий йилнинг тўртинчи чорагидан бошлаб, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш дастурини босқичма-босқич амалга ошириш мақсадида, Ўзбекистонда BYD автомобилларининг “Синов савдоси” доирасида бозорни ўрганиш дастури ишга туширилади. Ушбу босқични амалга ошириш учун BYD Auto маҳаллий бозор учун автомобилларини, шу жумладан ахборий-кўнгилочар тизим тилини (рус, ўзбек) мослаштиради.

Шубҳасиз, автомобилсозлик саноатининг юқори мултипликациясини ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқаришнинг янги йўналиши муқаррар равишда бошқа тегишли турдош тармоқларнинг ривожланишига олиб келади ва ушбу лойиҳада иштирок этадиган юқори даражадаги мутахассисларга бўлган талаб ёш авлодга кўплаб соҳаларда сифатли таълим олишга туртки беради.

Замонавий транспорт воситаларидан ташқари, Ўзбекистонда янги энергия манбаларида автомобиллар ишлаб чиқариш ҳам юқори малакали инжинерлар сонининг ўсишига, техника фанларининг ривожланишига, шунингдек, бошқарув маданиятини халқаро стандартларга мувофиқ ўсишига туртки беради.

BYD Auto Industry Co., Ltd. («Build Your Dreams») – BYD Co Ltd transmilliy компаниясига тегишли корхона бўлиб, у янги энергия манбаларидан (NEV) фойдаланган ҳолда транспорт воситаларини ишлаб чиқаради. Конпания 30дан зиёд автомобил ва бутловчи қисмларни ишлаб чақарадиган заводга, R&D марказлари эга бўлиб, NEW савдоси бўйича дунёда 1-ўринни эгаллайди.

Янгиликлар