ЖССТ дунё мамлакатларига маймунчечак бўйича мурожаат қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунё мамлакатларини маймунчечак касаллигини назорат қилишни кучайтиришга чақирди.

Ташкилотнинг катта эпидемиологи Мария Ван Керкхов касаллик ҳолатлари 20 дан ортиқ эндемик бўлмаган мамлакатларда аниқлангани ва бу рақамлар кўпайишини таъкидлаган.

«Биз касаллик ҳолатлари кўпайишини кутмоқдамиз. Дунё мамлакатларидан назоратни кучайтиришни сўраймиз. Жараён қийин бўлади, аммо бу эндемик бўлмаган мамлакатларда вазиятни тўхтатишга ҳисса қўшади», — деган у.

Янгиликлар