Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
«Ўзгидромет» хизмати ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, Тошкент вилоятида кечаси ва эртага эрталаб, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда куннинг биринчи ярмида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Мамлакатнинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 14–19 даража, кундузи 24–29 даража иссиқ бўлади.
13–15 апрелда Ўзбекистонга Туркманистондан иссиқ ҳаво кириб келиши бошланади. Ушбу даврда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳафта охирига келиб, ҳарорат кечалари 14–19 даража, кундуз кунлари 30–35 даража атрофида бўлади.