Zivert соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфали саҳнани тарк этмоқчи
Қиз мухлислари учун видеомурожаат ёзди.
Россиялик ижрочи Юлия Зиверт ўз Instagram-aккаунтида мухлислари билан алоқага чиқиб, соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли саҳнани тарк этишга мажбур бўлаётганини айтди.
Юлдузнинг сўзларига кўра, у барча концерт дастурларини бекор қилишга мажбур, унга қанча вақт кераклиги номаълум, аммо кузга қадар барча дастурлар аллақачон бекор қилинди.
Зиверт сўнги ярим йил давомида концерт бериш жуда машаққатли бўлганини тан олди: у тинимсиз оғриқ қолдирувчи дорилар ичиб юрган.