Коронавирус «daily» — пандемия бўйича 20 декабрнинг асосий хабарлари

«Worldometers» маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 76,8 миллиондан ошди.

Фото: «Tez News»

«Worldometers»нинг 20 декабрь, шанба куни Тошкент вақти билан соат 22:30 даги маълумотларига кўра:

  • дунё бўйича инфекция билан касалланганлар — 76 895 687 киши;
  • касалликдан тузалганлар — 53 932 667 киши;
  • инфекция оқибатида вафот этганлар 1 696 303 кишини ташкил этади.

Ўзбекистондаги вазият

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати берган маълумотларга кўра, 2020 йил 19 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 75 933 (+127) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: 6 нафари Андижон вилоятида, 5 нафари Бухоро вилоятида, 2 нафари Жиззах вилоятида, 2 нафари Қашқадарё вилоятида, 7 нафари Фарғона вилоятида, 3 нафари Хоразм вилоятида, 26 нафари Тошкент вилоятида, 76 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида: Андижон вилоятида 6 нафар, Бухоро вилоятида 6 нафар, Қашқадарё вилоятида 2 нафар, Фарғона вилоятида 3 нафар, Cурхондарё вилоятида 4 нафар, Наманган вилоятида 4 нафар, Хоразм вилоятида 2 нафар, Тошкент вилоятида 24 нафар, Тошкент шаҳрида 92 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 73 242 (+143) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 079 нафар бемордан 170 нафари оғир, 33 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Фото: «Reuters»

Жаҳондаги вазият

Дунё бўйлаб коронавирус тарқалиши бўйича қуйидаги мамлакатлар вирус «ўчоғи» бўлиб турибди:

АҚШда COVID-19 пандемияси даврида умумий ҳисобда 18 104 385 кишида вирус қайд этилган. Мамлакат бу кўрсаткич бўйича дунёда ҳали ҳам биринчи ўринда. Ундан кейинги ўринларда Ҳиндистон (10 052 906 киши), Бразилия (7 213 155 киши), Россия (2 848 377 миллион киши), Франция (2 460 555 миллион киши) бормоқда. Дунё бўйича эса коронавирус билан 76 миллиондан ортиқ киши касалланган.

Фото: ТАСС

Қозоғистонда 19 декабрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 146 584 нафарни ташкил қилмоқда. Қозоғистон бу кўрсаткич бўйича Марказий Осиёда биринчи бўлиб турибди. Беморларнинг 130 776 нафари тўлиқ соғайган, 2 147 нафари вафот этган.

Қирғизистонда 19 декабрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, 78 911 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Беморларнинг 72 459 нафари соғайиб, 1 328 киши ҳаётдан кўз юмган.

Тожикистонда 19 декабрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 12 960 тани ташкил қилмоқда. Беморларнинг 12 413 нафари коронавирусдан тўлиқ соғайган бўлса, 89 нафари вафот этган.

Фото: «News.tajweek.tj»

Туркманистон Марказий Осиёда коронавирус расман қайд этилмаган ягона давлат бўлиб турибди. Айни пайтга қадар мамлакатда бирорта ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилмаган.

Россияда 19 декабрь Тошкент вақти билан соат 22:30 ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони 2 848 377 нафарни ташкил қилмоқда. Россия бу кўрсаткич бўйича дунёда АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилиядан сўнг тўртинчи ўринда бормоқда. Беморларнинг 2 275 657 нафари соғайган, 50 858 нафари вафот этган.

Аввалроқ дунё бўйича коронавирусга оид сўнгги янгиликлар очиқлангани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар