Фарғонада қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган «Lacetti» «Matiz» билан тўқнашди

Фарғона вилояти Данғара туманида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган «Lacetti» ва «Matiz» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Маълум бўлишича, ҳодиса туман ҳудудидан ўтувчи 4К-889 автомобиль йўлининг 4-километрида юз берган. «Lacetti» автомашинаси ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва шу йўналишдаги «Matiz» билан тўқнашган.

Мазкур воқеа оқибатида «Matiz»нинг бир нафар йўловчиси оғир тан жароҳат сабаб воқеа жойида ҳалок бўлган. Иккала ҳайдовчи ҳам жароҳати сабаб шифохонага ётқизилган.

 

Янгиликлар