Нарпайдаги машина-трактор паркидан салкам 140 млн сўм солиқ қарздорлиги ундирилди

Самарқанд вилояти Нарпай туманидаги машина-трактор паркидан 130 миллион 968 минг сўм солиқ қарздорлиги ундирилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Нарпай туман бўлими ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Каттақўрғон туманлараро иқтисодий суди қарорига асосан қарздор машина-трактор паркидан ундирувчи Нарпай туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига солиқ қарздорлигини ундириш белгиланган.

Мазкур ҳужжат асосида Мажбурий ижро бюроси Нарпай туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритилган. Ушбу ижро ҳужжати бўйича қарздор «Оqtosh texmadadkor» машина-трактор паркидан ундирувчи фойдасига 130 миллион 968 минг сўм солиқ қарздорлиги ундирилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли банкдаги ҳисоб-рақамига давлат ижрочисининг қарорига асосан банд солинган ва унга тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида мутасадди сўров хатлари юборилган.

Аввалроқ Самарқанд вилояти давлат солиқ идораларига ўтган 9 ойда қанча мурожаат келиб тушгани маълум қилинганди. Шунингдек, Ургутдаги қурилиш корхонасидан салкам 255 миллион, Пайариқдаги мактабдан 42 миллион сўмдан ортиқ, Ёзёвонда эса фуқародан 133 миллион сўмдан ортиқ солиқ қарздорлиги ундирилганди.

Янгиликлар