Пайариқдаги мактабдан 42 млн сўмдан ортиқ солиқ қарздорлиги ундирилди
Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги 76-мактабдан 42 миллион сўмдан ортиқ солиқ қарздорлиги ундирилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Пайариқ тумани Давлат солиқ инспекциясининг қарорига асосан қарздор тумандаги 76-мактабдан 11 миллион 72 минг сўм солиқ қарздорлик ундириш белгиланган. Мазкур ҳужжат асосисида Мажбурий ижро бюроси Пайариқ туман бўлими иш юритган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли банкдаги ҳисоб-рақамига давлат ижрочисининг қарорига асосан банд солинган ва унга тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида сўров хатлари юборилган.
Ушбу ижро ҳужжати бўйича қарздор 76-умумий ўрта таълим мактабидан ундирувчи Пайариқ туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 42 миллион 184 минг сўм солиқ қарздорлиги ундирилган.
Аввалроқ Пайариқда фермер хўжалигидан 42 миллион, Самарқанд шаҳрида таъминотчи корхонага эса 20 миллион сўмдан ортиқ қарздорлик ундирилган. Шунингдек, Самарқанд шаҳридаги корхонадан 416 миллион, Ургутда xалқ таълими бўлимидан эса 46 миллион сўм солиқ қарздорлиги ундирилди.