Самарқанд вилояти давлат солиқ идораларига ўтган 9 ойда қанча мурожаат келиб тушгани маълум қилинди

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати вилоят давлат солиқ идораларига ўтган 9 ойда қанча мурожаат келиб тушгани ҳақида «Tez News»га маълум қилди.

Хабарга кўра, 2020 йилнинг ўтган 9 ойи давомида вилоят давлат солиқ идораларига жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 905 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг барчаси қонун доирасида ўрганиб чиқилган.

Таъкидланишича, солиқ тўловчиларнинг мурожаатларини қабул қилишда интерактив хизматлар имкониятларидан ҳам самарали фойдаланилмоқда. Хусусан, тадбиркорлик субъектларига қулайлик яратиш мақсадида Давлат солиқ қўмитасининг «my.soliq.uz» сайтида электрон солиқ хизматлари портали ташкил қилинган бўлиб, ушбу портал орқали ўтган 9 ой давомида вилоят давлат солиқ идораларига тадбиркорлик субъектларидан 19 123 та мурожаат бўлган.

Хабарда қайд этилишича, мурожаатларнинг саволи жавобсиз қолдирилмаслиги, коронавирус пандемияси даврида фуқароларнинг сарсон бўлишига йўл қўймасдан, мурожаатида кўтарилган масалаларни имкон қадар қисқа муддатда ҳал этиб, ўз вақтида жавоб қайтарилиши Давлат солиқ қўмитаси ва вилоят давлат солиқ бошқармаси раҳбариятининг алоҳида назоратига олинган. Шунингдек, солиқ тўловчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида солиқ идораларида ташкил этилган ишонч телефони», вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари томонидан жойларда ўтказиладиган сайёр қабуллар ҳамда унинг шахсий Telegram месенжери орқали ҳам мурожаатлар қабул қилинаётгани таъкидланган.

Aввалроқ Самарқанд шаҳрида «Табиат саховати» ярмаркаси бошлангани ҳамда Каттақўрғон шаҳрида 800 дан ортиқ ёшнинг ишсизлиги маълум бўлгани ҳақда хабар қилинганди.

Янгиликлар