Ўзбекистонда «Аpple» компаниясининг расмий офислари очилади
Ўзбекистонда яқин кунларда «Аpple» копманиясининг ҳам расмий офислари очилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда АОКАда ўтган брифингда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Аҳматов маълум қилган.
Маълум қилинишича, 2020 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан Ўзбекистонга мобиль телефоннинг қонуний импорти қарийб 10 бараварга ошган. Шунингдек, 2020 йил январдан 1 ноябргача Ўзбекистон 781,7 минг мобиль телефон импорт қилган.
Таъкидланишича, Ўзбекистонда дунёдаги ТОП-10 ликка кирадиган «Sumsung» компаниясининг 4 расмий офиси очилди. Бундан ташқари, яқин кунларда «Аpple» копманиясининг ҳам расмий офислари очилиши режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «PayPal» халқаро тўлов тизими Ўзбекистондаги фаолиятига чекловни мустақил равишда ўрнатгани ҳақда хабар берилган эди.