Ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг Россияга чиқиши соддалаштирилади

Тошкентда Россия «Паспорт-виза хизмати» ва Москванинг «Кўп тармоқли миграция маркази» филиаллари очилади. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар қилди.

Фото: «news.yandex.ru»

Маълум қилинишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россия Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги «Паспорт-виза хизмати» ҳамда Москва шаҳрининг «Кўп тармоқли миграция маркази» ўртасида ҳамкорлик тўғрисида келишувлари имзоланган. Хабарда ҳужжатлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов, Россия «Паспорт-виза хизмати» раҳбари ўринбосари П.Карповес ва «Кўп тармоқли миграция маркази» бош директори С.Балдин томонидан имзолангани айтилган.

Таъкидланишича, ушбу ҳамкорлик миграция жараёнлари, шу жумладан миграция марказлари офислари очилишини жадаллаштириш имконини беради. Натижада Ўзбекистон фуқароларининг Россияда меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсат олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлашда вақт ва харажатлар қисқаради.

Шунингдек, Россияга жўнаб кетишдан олдин республика ҳудудида хизматларнинг бир қисмидан фойдаланиш мумкин бўлади. Россия ҳудудида меҳнат қилиш истагида бўлган Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда чиқиш жараёнларини соддалаштириштирилади.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг 200 га яқин фуқароси Россиядаги қурилиш объектларига ишга жўнатилиши  ва Россияда мигрантлар ҳужжатларининг амал қилиш муддати узайтирилгани хабар қилинганди.

Янгиликлар