Тошкент вилоятида шаршарада расмга тушмоқчи бўлган йигит тепаликдан тушиб кетди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 2 май куни шаршарада расмга тушмоқчи бўлган йигит тепаликдан тушиб кетди.

Маълум бўлишича, тумандаги Янги қўрғон қишлоғига табиат қўйнида дам олиш учун борган фуқаролардан бири соат 15:00 да «Сой мазор» шаршараси тепасига чиқиб, расмга тушмоқчи бўлган ва эҳтиётсизлиги оқибатида тепаликдан йиқилган. Воқеа оқибатида йигит ўнг оёғининг сон қисмини синдириб олган ва бу бўйича вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига ҳабар келиб тушган.

Шундан сўнг, воқеа жойига зудлик билан Бўстонлиқ тумани Чимён ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари етиб бориб, жабрланган фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатган ва тепаликдан олиб тушиб, тез тиббий ёрдам ходимларига топширган. Йигит Бўстонлиқ тумани марказий шифохонасига юборилган.

Янгиликлар