Бухорода газ портлаши оқибатида оиладан 2 киши вафот этди

Бухоро вилоятининг Жондор туманидаги хонадонларнинг бирида газ портлаши сабабли оиладан 2 киши ҳалок бўлди ва 2 киши куйиш жароҳатини олди. Бу ҳақида Kun.uz хабар берди.

Қайд қилинишича, воқеа 17 ноябрь куни эрта тонгда 05:30 ларда содир бўлган . Бир оиланинг 4 аъзоси куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Ота ва онаси танасининг 75% дан ортиқ куйиш натижасида вафот этган. Болаларнинг аҳволи яхши, деб баҳоланмоқда. Бу оиланинг икки ўғли жабрланмаган, дейилади хабарда.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, 22 ноябрь куни мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бухоро