Бухорода шифокор ногиронлик нафақасини қилиб бериш эвазига пора олгани аниқланди

Шофиркон тумани тиббиёт бирлашмаси Марказий поликлиникаси шифокорларидан бири фуқарога ногиронлик нафақасини умрбодга қилиб беришни ваъда қилиб, $700 миқдорида пора талаб қилган. Бу ҳақида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар бермоқда.

Ижтимоий инспекция ходимлари шифокорнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйиш мақсадида Бухоро шаҳар Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан биргаликда тезкор тадбир уюштирилди.

16 октябрь куни шифокори иш жойида 2,5 млн сўм миқдорида пора олган вақтида қўлга олинди.

Қўшимча қилинишича, ҳозирда ушбу шахсга нисбатан тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бухоро