Central Asian University Марказий Осиёда таълим ва тиббиёт трансформацияси бўйича улкан лойиҳани эълон қилди
Central Asian University (CАU) минтақада олий таълим ва соғлиқни сақлашни такомиллаштириш мақсадида кенг кўламли кенгайтириш лойиҳасини маълум қилди.
Central Asian University (CAU) ўз кампусини кенгайтириш учун 250 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфламоқда ва унинг майдонини ҳозирги 10,3 гектардан 45 гектарга етказмоқда. Ушбу улкан лойиҳа 30 дан ортиқ тиббиёт йўналишларини қамраб олувчи тиббиёт шаҳарчасини қуриш, шунингдек, бошқа таълим ва илмий-тадқиқот иншоотларини ривожлантиришни ўз ичига олади. Кенгайтириш тиббий таълим ва амалиёт имкониятларини сезиларли даражада оширади, талабаларга илғор билим ва технологиялардан фойдаланиш имконини беради.
Тиббиёт таълим ежагига сармоялар
Ўзбекистон Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-июль ойларида 21,7 минг нафар Ўзбекистон фуқароси ўқиш учун хорижга кетган. CАUнинг кенгайиши таълим соҳасида импорт ўрнини босиш сиёсатини амалга оширишда стратегик қадам бўлиб, талабаларни мамлакат ичида энг яхши жаҳон усуллари бўйича ўқитиш ва хорижий талабаларни жалб қилиш имконини беради. Бу таълим ва тиббиёт соҳасидаги хизматлар экспортини ривожлантиришга ёрдам беради, Ўзбекистоннинг халқаро бозордаги ўрнини мустаҳкамлайди ва хорижий фуқароларга замонавий даволаш ва тадқиқотлардан фойдаланиш имкониятини яратади.
Тиббиёт шаҳарчаси ва таълим муассасалари
Тиббиёт шаҳарчаси 400 ўринли, илғор ускуналар ва технологиялар билан жиҳозланган замонавий хусусий клиникани ўз ичига олади. Клиника беморларга қулай шароитларда юқори сифатли даволашни таъминлайди ва тажрибали мутахассислар раҳбарлигида талабаларнинг амалий тайёргарлиги учун асос бўлади.
Мажмуа операция хоналари, поликлиника, операциядан кейинги палаталар ва қабул бўлими билан жиҳозланади. Тиббиёт соҳасида инновацион тадқиқотлар олиб бориш учун алоҳида Тиббиёт илмий-тадқиқот маркази ташкил этилади. Мажмуага, шунингдек, акушерлик ва гинекологик хизматларнинг тўлиқ спектрини, шу жумладан ҳомиладорлик давридаги ташхис ва туғруқдан кейинги парваришни таъминлайдиган туғруқхона ҳам киради.
Лойиҳа доирасида 900 ўринли ҳамширалик мактаби ва 400 ўринли резидентурани ўз ичига олган 3000 ўринли янги тиббиёт ўқув биноси қурилади, бу эса малакали тиббиёт мутахассислари сонини кўпайтириш имконини беради. Университетда замонавий лабораториялар ва технологик марказлар билан жиҳозланган 2500 ўринли клиникага эга янги стоматология мактаби ва 1800 ўринли муҳандислик мактаби очилади.
Қўшимча равишда, талабалар ва ўқитувчиларга кенг кўламли ўқув материалари ва илмий адабиётларан фойдаланиш имконини берувчи, 30 000 нашрни сақлаш қувватига эга 1000 ўринли фундаментал кутубхона ташкил этилади.
Инновацион экотизим ва инфратузилма
Central Asian University (CAU) таълим, тадқиқот ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун замонавий инновацион экотизимни шакллантирмоқда. Университетда 25 та стартап-зона, ҳамкорлик майдони, карьера ва медиа-марказлар, шунингдек, конференция заллари ва музейдан иборат талабалар фаоллиги маркази — Student House ташкил этилади.
1000 ўринли анжуманлар маркази қурилиши режалаштирилган бўлиб, у халқаро анжуман ва семинарлар ўтказиладиган майдонга айланади. Талаба ва ўқувчиларни ҳар томонлама ривожлантириш мақсадида 1000 ўринли гимназия, 1000 ўринли ётоқхона ва замонавий спорт мажмуаси барпо этилади.
Тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш учун менторлик ёрдами, бизнесни ривожлантириш бўйича тренинглар ва инвестицияларни жалб қилиш имкониятларини тақдим этувчи стартап тезлаткичлари ташкил этилади.
Университет ҳудудида фавворалар, ҳовуз, очиқ амфитеатр, кафе, ресторан ва мини-маркетлар билан яшил ҳудудлар ободонлаштирилиб, таълим ва дам олиш учун қулай муҳит яратилади.
Минтақа ва жамиятга таъсири
CАUнинг кенгайиши минтақада тиббиёт ва таълим ривожланишининг катализаторига айланиб, тиббий хизмат сифатини оширади ҳамда иқтисодий ва ижтимоий тараққиётга ҳисса қўшади. Кампуснинг кенгайиши ва янги таълим ҳамда тиббиёт муассасаларининг ташкил этилиши соғлиқни сақлаш соҳасида ўсиб бораётган талабни қондириш учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш имконини беради.
Бизнинг кенгайишимиз олдинда бўлиш ва фақат энг яхшисини таклиф этиш истагини акс эттиради. Биз таълим ва тиббиётга йўналтирилган сармоялар нафақат университетда, балки бутун минтақада ижобий ўзгаришларга олиб келишига ишонамиз. Бизнинг вазифамиз — келажак етакчилари ва новаторларини тайёрлаш, ва ушбу лойиҳа бу мақсадга эришиш йўлидаги муҳим қадамдир, — деди Central Asian University (CAU) ректори Камран Гуламов.
Халқаро ҳамкорлик а таълим сифати
Central Asian University (CAU) ўқитишнинг юқори даражасини ва илғор илмий билимларга киришни таъминлаш учун энг яхши халқаро мутахассисларни фаол жалб этмоқда. Университет таълим, илмий-тадқиқот ва тиббий дастурларни ривожлантириш мақсадида Германиянинг етакчи клиникалари билан стратегик ҳамкорлик ўрнатган. Бу ҳамкорлик CАUнинг минтақадаги етакчи таълим муассасаси сифатидаги ўрнини мустаҳкамлайди, талабаларга илғор ўқитиш усуллари ва замонавий тиббий технологиялардан фойдаланиш имкониятини яратади.
Central Asian University (CAU)нинг кенгайиши минтақада тиббий таълим ва соғлиқни сақлашни ривожлантириш учун муҳим қадам ҳисобланади. Лойиҳа нафақат аҳолининг сифатли тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини оширади, балки талабаларга амалий тайёргарлик учун ноёб имкониятларни ҳам тақдим этади, — деб таъкидлади AKFA Medline University Hospital бош директори Турсунқулов Азимжон Назиржонович.
Central Asian University ҳақида
Central Asian University (CАU) — таълимга инновацион ёндашувлари ва халқаро таълим стандартларига мувофиқлиги билан танилган Ўзбекистондаги биринчи хусусий университет ҳисобланади. Университет тиббиёт, ахборот технологиялари, муҳандислик, биотиббиёт технологиялари, бизнес, меҳмондўстлик ва туризм каби жадал ривожланаётган соҳаларда бўлажак етакчиларни тайёрламоқда.
Энг йирик холдинглардан бири — AKFA Group таркибига кириши CАUга ривожланиш учун кенг ресурслар ва имкониятлардан фойдаланиш имконини тақдим этади ҳамда университетга илғор таълим дастурларини жорий этиш, илмий-тадқиқот базасини ривожлантириш ва халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш имкониятини яратади.