Қашқадарёда газ қуйиш шахобчасида ёнғин чиқди: бир киши жароҳатланди

Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида газ қуйиш шахобчасида ёнғин юз берди, бир киши жароҳат олди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

ФВБга автомобилларга газ қуйиш шахобчасида содир бўлган ёнғин ҳақида, 5 август куни соат 22:20 да хабар келиб тушган.

Таъкидланишича, ушбу ҳудудда жойлашган пропан суюлтирилган газ ташувчи автоцистернадан пропан сақлаш резервуарга ёқилғи тўкиш вақтида чақнаш келиб чиқиб, ёнғинга сабаб бўлган.

Шундан сўнг, воқеа жойига вилоят ва туман ФВБ раҳбарлари етиб борган.

5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 22:22 да воқеа жойига бориб, ёнғин соат 22:30 да қуршаб олинган ва соат 22:50 да ўчирилган.

Ҳодиса оқибатиида автоцистерна ҳайдовчиси енгил куйиш тан жароҳати олган, — дейилади хабарда.

Ёнғин натижасида 1 та автоцистерна ва 10 куб пропан суюлтирилган газ сақлаш резервуари ёниб зарарлангани айтилмоқда.

Ўзбекистон