Қирғизистон чегараси орқали 20 млрд сўмлик тилла буюмларни олиб кирганлар ушланди

Қирғизистон давлат чегараси орқали Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирилган қимматбаҳо 19 кг тилла буюмлар тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Аниқланишича, давлат чегараларини қўриқлаш ва товар-моддий бойликлар контрабандасига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Фарғона туманида яшовчи, икки нафар фуқаро қўлга олиниб, улардан қўшни Қирғизистон орқали олиб ўтилган қиймати 20 млрд сўмлик, умумий оғирлиги 19 кг 119 гр бўлган тилла заргарлик буюмлари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди, — дейилади хабарда.

Ҳозирда олинган далилий ашёлар экспертизага юборилиб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Жаҳон