Ўзбекистонда «тонировка» учун ёзги чегирмалар таклиф этилди

Ўзбекистонда ҳар йили 1-майдан 31-августгача бўлган даврда М1 тоифали автотранспорт воситаларининг орқа ва олд ён ойналарини қорайтиришга қисқа муддатли рухсатномалар бериш тартибини жорий этиш таклиф этилди.

Рухсатномаларнинг нархи қуйидагича бўлди. Жисмоний ва юридик шахслар учун 1 БРВ (412 минг сўм). Ўзбекистонда фаолият юритувчи хорижий давлатларнинг юридик шахслари учун 5 БРВ (2 млн 60 минг сўм).

Бир йилга берилган рухсатномалар нарҳи аввалгидек қолади яъни Жисмоний ва юридик шахслар учун 8 БРВ (3 млн 296 минг сўм). Ўзбекистонда фаолият юритувчи хорижий давлатларнинг юридик шахслари учун 14 БРВ (5 млн 768 минг сўм).

Лойиҳа муҳокамаси жорий йилнинг 22 августига қадар давом этади.

Ўзбекистон