Швеция тамаки чекишдан деярли тўлиқ қутулган — ва нега бу Ўзбекистон учун муҳим
Тамакига қарши кураш ҳақида гап кетганда, Швеция алоҳида ўринни эгаллайди.
Бу — дунёдаги биринчи мамлакат бўлиб, у чекишга қарши курашда тўлиқ ғалабага яқинлашган: бу ерда катта ёшли аҳолининг камида 5 фоизи доимий равишда сигарета чекади. Бу ютуқ ортида — ўнлаб йилларга чўзилган пухта давлат сиёсати ва илмий ёндашувга асосланган тамакини тартибга солиш амалиёти ётади.
Фақат тақиқлаш ва солиққа тортишга эътибор қаратган аксарият мамлакатлардан фарқли ўлароқ, Швеция зарарни камайтиришга эътибор қаратди — никотиндан бутунлай воз кечишга тайёр бўлмаган одамларга камроқ зарарли муқобиллар тақдим этилади. Булар снюс ҳам, никотинли қопчалар ҳам, замонавий электрон иситиш қурилмалари ҳамдир. Асосий омил — ёнишнинг йўқлиги, демак, заҳарли моддаларнинг асосий манбаи йўқлиги.
Бу ҳақида «Икки миллат ҳикояси. Ўзбекистон ва Швециянинг чекишга қарши курашда қандай ютуқларга эришаётгани бўйича қиёсий тадқиқот» деб номланади. Ушбу тадқиқот шифокор, глобал соғлиқни сақлаш бўйича эксперт ва ташаббуснинг ижрочи координатори Делон Хюман иштирокида Smoke Free Sweden ташаббуси томонидан амалга оширилган. ЖССТ, Бутунжаҳон юрак федерацияси ва Халқаро шифокорлар ассоциацияси билан ишлаш тажрибасига эга Хюманнинг таъкидлашича, тамакига нисбатан зарарни камайтириш стратегияларига ўтиш миллат саломатлиги кўрсаткичларини тубдан яхшилашга қодир.
Натижалар ҳайратланарли: 2012-йилдан 2024-йилгача Швецияда чекувчилар улуши 15% дан 5,4% гача — 64% га камайди. Шу билан бирга, тамаки истеъмоли натижасида юзага келадиган касалликлардан ўлим даражаси Европа Иттифоқидаги ўртача кўрсаткичдан 39,6 фоизга, саратон билан касалланиш эса 41 фоизга паст.
Ўзбекистон билан зиддият яққол кўриниб турибди. Бугунги кунда эркаклар орасида чекиш даражаси Швецияга қараганда тўрт баравар, лаб ва оғиз бўшлиғи саратонидан ўлим эса икки баравардан кўпроқ. Шу билан бирга, мамлакатда энг хавфли тутунсиз тамаки маҳсулотларидан бири бўлган носвой машҳур бўлиб қолмоқда, уни тахминан 2,5 миллион киши истеъмол қилади. Бу борада илмий изланишлар, кенг кўламли маърифий ишлар, амалий назорат деярли йўқ.
Халқаро тажриба ҳам ибратлидир: тамаки зарарини камайтириш стратегиясини жорий этиш орқали Янги Зеландия тўққиз йил ичида чекиш даражасини 17 фоиздан 8 фоизга, АҚШ 11 йил ичида чекувчилар улушини 18 фоиздан 11 фоизга, Японияда эса чекиш даражаси 10 йил ичида 21 фоиздан 15 фоизга камайтирди.
Smoke Free Sweden халқаро экспертларининг таъкидлашича, камроқ зарарли муқобилларни тақиқлаш тўғридан-тўғри ноқонуний бозорнинг ўсишига, контрафакт маҳсулотларнинг тарқалишига ва охир-оқибат ҳаётларни сақлаб қолиш имкониятларининг йўқолишига олиб келади. Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, агар Ўзбекистон ўз ёндашувини қайта кўриб чиқиб, тартибга солишнинг илмий асосланган усулларини, жумладан, зарарни камайтириш маҳсулотларини қонунийлаштириш ва назорат қилишни жорий этса, 2060-йилга бориб ярим миллионгача одамнинг ҳаётини сақлаб қолиш мумкин.
Илмий жамоатчилик аллақачон шундай хулосага келган: никотиннинг ўзи саратон касалликлари ва ўлимнинг асосий сабаби эмас. Асосий зарарни ёниш маҳсулотлари — смолалар, ис гази, канцерогенлар ва тамаки ёнганда ҳосил бўладиган бошқа заҳарли бирикмалар келтиради. Никотин ёнмасдан етказиб бериладиган замонавий маҳсулотлар соғлиқ учун зарарни 90-95 фоизга камайтириши мумкин. Аммо улар чекишга қарши курашнинг ҳақиқатан ҳам самарали воситасига айланиши учун давлат томонидан тан олиниши, тартибга солиниши ва маърифат керак.
Бугунги кунда Ўзбекистон олдида соғлиқни сақлаш тизимини яхшилаш, ҳаёт сифатини ошириш ва эрта ўлимни камайтириш вазифаси турган бир пайтда, муваффақиятли халқаро тажрибаларни ўзлаштириш муҳим аҳамиятга эга. Швеция тажрибаси янги стратегия фойдасига энг ишончли далиллардан биридир. Ўзбекистон нафақат чекувчилар сонини камайтириши ва аҳоли саломатлигини яхшилаши, балки бутун минтақа учун намуна бўлиши мумкин.
«Икки миллат ҳикояси» тўлиқ матни билан ҳавола орқали танишиш мумкин.