Мексика ҳукумати 26 нафар хавфли наркобаронни АҚШга топширди

Мексика хавфсизлик кучлари АҚШ расмийларига жиноий ташкилотларга алоқадор ва Мексика миллий хавфсизлигига таҳдид соладиган 26 шахсни топширди, деб Reuters хабар бермоқда.

Уларнинг барчаси зўравонлик ва гиёҳванд моддаларини Америка қирғоқларига олиб киришда рол ўйнаган ва Адлия вазирлиги раҳбарлигида жиноятлари учун жиддий жавобгарликка тортилади, — деди АҚШ бош прокурори Пэм Бонди.

Ушбу трансфер жорий йилда иккинчи маротаба юз берди. Феврал ойида Мексика расмийлари картел раҳбарлари деб гумон қилинган 29 нафар шахсни АҚШга экстрадиция қилган.

АҚШ элчихонаси баёнотида айтилишича, экстрадация қилинганлар орасида Мексиканинг икки уюшган жиноий гуруҳлари бўлган, жумладан «Халиско Янги авлоди» ва «Синалоа» картелларининг асосий шахслари.

Бу трансфер икки ҳукумат зўравонлик ва жиноятга қарши бирлашиши мумкин бўлишининг яна бир мисолидир, — деди АҚШнинг Мексикадаги элчиси Роналд Жонсон.

Эндиликда, улар Америка суди олдида жавобгарликка тортилиши кутилмоқда.

Жаҳон