Янги Тошкентдаги метро қурилиши 2026-йил охиригача якунланади

Янги Тошкентдаги метро линиясини 2026-йил охиригача қуриб битказиш режа қилинган. Бу ҳақда «Янги Тошкент» қурилиш дирекцияси матбуот хизмати хабар берди.

Янги линия учта бекатдан иборат бўлиб, узунлиги 8 км ташкил этади. У «Дўстлик» бекатидан Янги Тошкентгача бўлган филиалнинг бир қисми бўлади.

Ҳозирда, лойиҳанинг қиймати 110 миллион долларга баҳоланмоқда. Умумий ҳисобда, 2025-йилда 11 миллион доллар, 2026-йилда эса 99 миллион доллар сарфланиши режалаштирилмоқда.

Қайд этилишича, инвестор Туркиянинг  Xvav Yapi Sanayi Ve Tic. A. S. компанияси бўлади.

Ўзбекистон