Мандат натижасидан норози бўлганлар эртадан апелляция аризасини бериши мумкин
Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар апелляция аризаларини бериш муддати белгиланди.
Аризалар my.uzbmb.uz сайти орқали онлайн тарзда 15-августдан 24-августга қадар қабул қилинади. Абитуриент апелляция шикояти бериши учун тест синовида иштирок этган ва тест синовидан четлатилмаган бўлиши лозим.
Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва хабарнома билан Билимни баҳолаш агентлигига (ёки хабарномада белгиланган жойга) келиши керак, — дейилади хабарда.
Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш 2025-йил 21-августдан бошланиши маълум бўлди.