CNN: Путин ва Трампнинг яқин кунлардаги учрашуви ҳарбий базада бўлади
АҚШ президенти Доналд Трамп ва Россия етакчиси Владимир Путин 15 август куни Алясканинг Анкоридж шаҳридаги Элмендорф-Ричардсон қўшма ҳарбий базасида учрашади, дея хабар бермоқда CNN Оқ уйдаги манбаларга таяниб.
Телеканал маълумотларига кўра, АҚШ маъмурияти дастлаб Россия делегациясининг Америка ҳарбий объекти ҳудудига ташриф буюришини исташмаган, бироқ айнан шу база хавфсизлик талабларига тўғри келган.
Фақат Алясканинг шимолий чеккасида жойлашган Элмендорф-Ричардсон қўшма базаси тарихий учрашув учун хавфсизлик талабларига жавоб бера олади, — деб ёзади нашр.
Учрашув жойини танлаш, Халқаро жиноий судининг Путинни ҳибсга олишга ордер бергани сабабли қийинлашган. Шунинг учун, Европа билан боғлиқ вариантлар дарҳол рад этилган.