Энди коммунал тўловлар қарзлари фуқароларнинг уйига бормасдан ундирилиши мумкин
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ижро иш юритишнинг соддалаштирилган тартибини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилди. Бу ҳақда парламент қуйи палатаси матбуот хизмати хабар берди.
Хусусан, парламентдаги мухолифат фракцияси аъзолари таклифларидан келиб чиқиб, соддалаштирилган тартибда ижро этиладиган ундирувни қарздор жисмоний шахснинг банклардаги ҳисобварақларида турган пул маблағларига қаратилмаслиги белгиланмоқда.
Мураккаб бўлмаган ижро ҳужжатлари бўйича қарздорларнинг яшаш жойига бориб, уларни ортиқча безовта қилиш ҳолатларининг олдини олиш ҳамда қарздорга нисбатан таъқиқ ва чекловларни қўлламаган ҳолда унидирувни амалга оширишга имконият яратилиши таъкидланди, — дейилади хабарда.
Баҳс-мунозаралар ва савол-жавоблардан сўнг, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.