Транспорт воситаларидан чиқинди ташлаганлик учун жазо чораси кучайтирилиши мумкин

Транспорт воситаларидан чиқинди ташлаганлик учун жазо кучайтирилади. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги маълум қилди.

Мазкур чора 2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини ошириш концепциясида кўзда тутилган.

Ҳозирда бундай ҳуқуқбузарлик учун жисмоний шахсларга БҲМнинг 1–3 баравари, юридик шахсларга эса 3–5 баравари миқдорида жарима белгиланади. Янги таклифга кўра, бу миқдор 3–5 бараварга, такрорий ҳолатда эса 10–15 бараварга оширилади.

Қайд қилинишича, тадқиқотлар йўл бўйидаги чиқиндиларнинг ярми ҳайдовчи ва йўловчилар томонидан ташлаб кетилишини кўрсатмоқда. Тошкентда ҳар куни юз минглаб автомобиллар ҳаракатланади, бу эса чиқиндилар ҳажмини кескин оширади.

 

Қарорлар