Тошкентдаги «Чорсу» бозорида ёнғин содир бўлди

Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, «Чорсу» бозоридаги дўконда ёнғин юзага келди, деб хабар берди пойтахт фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати.

Беруний кўчасидаги дўкон ёнаётганлиги тўғрисидаги хабар 26 январь куни соат 16:04 да ФВББга келиб тушган.

Хабарга кўра, қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 16:08 да етиб бориб, соат 16:20 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 16:25 да ёнғин ўчирилган.

Ёнғин оқибатида тан-жароҳати олганлар йўқлиги билдирилди.

Ҳодиса натижасида дўкон ертўласининг тахминан 15 кв.м ёниб зарарланган.

Ўзбекистон