Тошкентда 4 та автомобил ўзаро тўқнашди: жабрланганлар бор

Тошкентда бир нечта автомобил иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар беради.

Ҳодиса 25-январ куни  соат 10:40 ларда Олмазор тумани Аҳмад Дониш кўчасида юз берган.

Хусусан, Malibu-1, Nexia-3, Onix, Damas, русумли транспорт воситалари ўзаро тўқнашиб кетган.

ЙТҲ натижасида Nexia-3 автомашинасининг ҳайдовчиси ва 2 нафар йўловчиларига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилди, — дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан, Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон