Ўзбекистон дунёнинг энг кучли армиялари рейтингида 5 поғонага кўтарилди
Ўзбекистон армияси дунёнинг энг кучли армиялари рейтингида 53-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Глобал Firepower сайти хабар берди.

Хусусан, ўтган йилга нисбатан мамлакат беш поғонага кўтарилди (ўтган йили 58-ўринда эди). Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида вазият қуйидагича:
• Қозоғистон — 58-ўрин;
• Туркманистон — 78-ўрин;
• Тожикистон — 100-ўрин;
• Қирғизистон — 109-ўрин.





