Ўзбекистонда қон билан ишлаш хизмати ташкилотларида янги тизим йўлга қўйилади

Ўзбекистонда «2026–2030 йилларда қон билан ишлаш хизматини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, қон билан ишлаш хизмати ташкилотларида қуйидагиларни назарда тутувчи янги тизим йўлга қўйилади. Жумладан 2026 йил 1 октябрдан:

• қон билан ишлаш хизмати ташкилотларида қон маҳсулотлари хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш бўйича барча техник ва тиббий жараёнларни тартибга солувчи стандарт операцион жараёнлар ҳамда хавфсизлик баённомалари жорий қилинади;

• «эҳтиёж – қайта ишлаш – етказиш» занжири доирасида бизнес жараёнларини бошқариш тизими жорий этилади.

2026 йил 1 октябрдан қон билан ишлаш хизмати ташкилотларида қон маҳсулотларини мажбурий тартибда 2 босқичли скрининг текширувидан ўтказиш тизими йўлга қўйилади.

Шу билан бирга, 2027 йил 1 мартдан «Қон маҳсулотлари электрон ҳисобини юритиш» ахборот тизими жорий этилади.

 

Ўзбекистон