Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳарорат 43 даражагача кўтарилади
Ўзгидромет 10–12 июлга мўлжалланган об-ҳаво прогнозини тақдим этди

Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйича иссиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, деб хабар беради Узгидромет.
Республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво асосан кам булутли бўлади. Момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши фақат айрим тоғли ҳудудларда ва 12 июль куни эса Фарғона водийсида баъзи жойларда кузатилиши мумкин.
Кундузи ҳаво 37-40 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 41-43 даражагача исийди. Кечаси ва эрта тонгда ҳаво ҳарорати 22-27 даража атрофида бўлади.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 11-12 июльда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона водийсида тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкентда: асосан асосан кам булутли бўлади. Ҳарорат кундуз кунлари 38-40 даража, кечалари 23-25 даража бўлади.





