Cентябрь ойида Ўзбекистон давлат бюжетиниг даромади ва харажатлари кескин ошди
Ўзбекистоннинг давлат бюджети даромадлари сентябрьда август ойига қараганда 8.9 мрлд сўмга, харажатлари эса 6.6 млрд сўмга ошди. Бу ҳақида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот хизмати маълум қилди.
2024 йил сентябрь ойида давлат бюджетининг даромад ва тушумлари 26.6 мрлд сўмни, харажатлари эса 27,1 млрд сўмни ташкил этган. Ушбу кўрсаткичлар августда 17.6 мрлд сўм фойда ва 20,4 млрд сўм харажатни қайд этган.
Маълумотларга кўра, сентябрьда харажатлар тезроқ ўсди — 27,1 триллион сўм, бу август ойига нисбатан 21,4 фоизга, шунингдек, ўтган йилнинг сентябрь ойига нисбатан 23,9 фоизга кўп.
Бундан ташқари, сентябрь ойида бюджет буюртмачилари томонидан электрон чек (851.2 млрд сўм), тендер танловлари (625.5 млрд сўм) ва бошланғич нархни пасайтириш мақсадида ўтказиладиган аукционлар (367 млрд сўм) учун давлат харидлари амалга оширилган.